Пойтахтда ахборот хизматлари раҳбарлари учун семинар-тренинг бошланди
2026-08-10 14:30:00 / Янгиликлар

Тренингнинг дастлабки машғулотида профессор Беруний Алимов иштирок этиб, ахборот хизматлари фаолиятини самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан очиқ ва тизимли мулоқот ўрнатиш борасида ўз тажриба ва кўникмалари билан ўртоқлашди.
Машғулот давомида ҳокимликлар ахборот хизматлари олдида турган муҳим вазифалар, ахборотни тезкор, холис ва сифатли етказиш, оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш, ижтимоий тармоқлардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ахборот хизмати раҳбари замонавий медиа муҳитида қандай кўникмаларга эга бўлиши, жамоатчилик эътиборидаги масалаларга тезкор муносабат билдириш, расмий ахборотларни тайёрлаш ва тарқатишда аниқлик, холислик ҳамда ишончлиликни таъминлаш бўйича тавсиялар берилди.
Семинар-тренинглар давомида иштирокчилар назарий билимлар билан бир қаторда амалий кўникмаларини ҳам ошириб, ҳудуд ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тажриба алмашадилар.




