Масъулият ва тизимли иш натижадорликни таъминлайди
2026-08-05 22:10:00 / Янгиликлар

Бугун Бешариқ туманида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокида ўтказилган йиғилишда мазкур режалар ижроси атрофлича таҳлил қилиниб, эришилган натижалар ҳамда мавжуд муаммолар муҳокама этилди. Шунингдек, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари соҳалар кесимида бажарилган ишлар юзасидан ахборот берди.
Туманда “Лойиҳалар фабрикаси” фаолияти тубдан такомиллаштирилиб, унга салоҳиятли ва юқори натижаларга эришаётган тадбиркорлар жалб этилди. Бугунги кунга қадар 100 дан ортиқ лойиҳа шакллантирилиб, уларнинг иқтисодий самарадорлиги таҳлил қилинмоқда. Сараланган истиқболли лойиҳаларга келгусида маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш режалаштирилган.Шунингдек, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, инвестиция, ижтимоий соҳалардаги амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.
Йиғилиш якунида вилоят ҳокими ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб, “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси филиалини ташкил этиш, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, маҳаллаларни ихтисослаштириш, камбағаллик харитасини шакллантириш ҳамда “Долзарб 40 кунлик” тадбирларини уюшқоқлик ва юқори самарадорлик билан ташкил этиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берди.






