Аҳоли арзон ва сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминланмоқда
2026-08-05 21:35:00 / Янгиликлар
Вилоятимизда аҳолини арзон ва сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда Бешариқ туманидаги "Vodiy Best" МЧЖ томонидан Беларусь Республикасидан яхлатилган (тиндирилган) мол гўштини импорт қилиш йўлга қўйилган.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тумандаги ўрганишлари давомида корхона фаолияти билан танишди.
Маълум қилинишича, ҳар ойда ўртача 80 тонна яхлатилган мол гўшти импорт қилиниб, истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.
Маҳсулотлар туман бозори ҳамда маҳаллаларда ташкил этилган махсус гўшт савдо расталари орқали аҳолига етказилмоқда. Сифатли мол гўштининг 1 килограмми 85 минг сўмдан таклиф этилаётгани аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.




