Замонавий уй-жойлар барпо этиш ишлари изчил давом этмоқда
2026-08-05 21:25:00 / Янгиликлар
Бешариқ туманида аҳолини замонавий ва шинам уй-жойлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Рапқон қишлоғида "Rapqon Trend City" МЧЖ томонидан 7 қаватли 6 та кўп квартирали турар жой мажмуаси қурилмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур ҳудудда бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан танишди ҳамда фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйларни кўздан кечирди.
Шунингдек, вилоят ҳокимига корхона томонидан амалга оширилиши режалаштирилган янги инвестиция лойиҳалари, хусусан, замонавий дам олиш сиҳатгоҳини барпо этиш режалари юзасидан маълумот берилди.





