Ишсиз аёл даромад манбаига эга бўлди
2026-08-05 20:50:00 / Янгиликлар

Унинг бандлигини таъминлаш, оилавий даромадини ошириш мақсадида Фарғона вилояти «Бизнесни ривожлантириш банки» ҳудудий филиали томонидан 50 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилди.
Мазкур маблағ ҳисобидан махсус қўлқоп тикиш ускунаси харид қилиниб, хонадонда кичик ишлаб чиқариш ташкил этилди. Айни пайтда маҳсулотлар буюртмалар асосида тайёрланмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ушбу хонадонда бўлиб, йўлга қўйилган ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Суҳбат давомида Умидахон Эҳсонова қисқа вақт ичида барқарор даромад манбаига эга бўлганини, ҳозирда ойига ўртача 4–5 миллион сўм даромад олаётганини таъкидлади.
Бундай лойиҳалар аҳоли, айниқса хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, оилалар фаровонлигини ошириш ҳамда маҳаллаларда камбағалликни қисқартиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.



