Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича ишлар ўрганилди
2026-07-31 16:30:00 / Янгиликлар

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январда қабул қилинган 1- ва 2-сонли қарорлари ижросининг Фарғона вилоятидаги ҳолати танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.
Мазкур қарорлар билан барча даражадаги раҳбар ва масъулларга ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда унга қарши самарали курашиш бўйича қатор вазифалар белгиланган.
Йиғилишда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев, вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоров, Республика идоралараро мувофиқлаштириш штаби ва ишчи гуруҳи аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот ва бошқармалар масъуллари иштирок этди.
Унда республика идоралараро штаби ишчи гуруҳи томонидан қарорлар ижроси юзасидан вилоятда ўтказилган ўрганишлар натижалари муҳокама қилиниб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича тасдиқланган «йўл харитаси» доирасида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди.
Шунингдек, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, ижтимоий профилактика тизимини кучайтириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш бўйича вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.
Ўрганишлар давомида маҳаллаларда ўтказилган “Ижтимоий профилактика ҳафталиги” доирасидаги ишлар яхши самара берганлиги таъкидланди.
Муҳокамалар давомида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, йўл қўйилган камчилик ва мавжуд муаммолар ҳам кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Йиғилишда Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини илмий ёндашувлар асосида ташкил этиш муҳим вазифа экани алоҳида таъкидланди. Бу борада профилактика тизимини янада такомиллаштириш, унинг ҳуқуқий-меъёрий асосларини мустаҳкамлаш ва самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.
Йиғилиш якунида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш ҳамда «Долзарб 90 кун» тадбирлари доирасида белгиланган барча вазифаларни белгиланган муддатларда тўлиқ ва сифатли бажариш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.






