Ҳарбийлар учун янги спорт зали фойдаланишга топширилди
2026-07-31 14:10:00 / Янгиликлар
Шарқий ҳарбий округ қўшинларининг “Фарғона” дала-ўқув майдони ҳудудида спорт зали фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал-лейтенант Шуҳрат Холмуҳаммедов, ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
Мазкур спорт маскани вилоят ҳарбий-маъмурий секторининг қарийб 3 миллиард сўм маблағлари ҳисобидан барпо этилди. Бу ерда ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини тизимли ошириш, уларнинг спортнинг кўплаб турлари билан шуғулланишлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Спорт зали бир вақтнинг ўзида 120 нафар ҳарбий хизматчини қамраб олиш қувватига эга.
Тадбир иштирокчилари спорт залида яратилган шароитлар ва моддий-техник база билан яқиндан танишдилар.









