Қувадаги ҳар бир маҳалла ободлик ва оилалар даромадини оширишда намуна бўлиши керак
2026-07-30 17:45:00 / Янгиликлар

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасидаги эзгу тадбирлар аҳоли ҳаёт сифати ва кайфиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қува туманидаги маҳаллаларда ойлик доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Ўрганишлар давомида ҳудудларда ободонлаштиришни янги босқичга олиб чиқиш ва ҳар бир маҳаллани намунали ҳудудга айлантириш зарурлиги таъкидланди.
Хусусан, “Янги чек” МФЙда амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилиб, аҳоли даромадларини ошириш ҳамда томорқалардан самарали фойдаланиш ҳолати ўрганилди.
Маъмуджон Давидов ўз хонадонида маймунжон (еживика) етиштиришни йўлга қўйган. Бу серҳосил ва сердаромад резавор оилага яхшигина даромад келтирмоқда.
Вилоят раҳбари мазкур хонадон тажрибасини маҳаллада кенг оммалаштириш ва ҳудудни шу йўналишга ихтисослаштириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди. Шунингдек, ҳар бир кўчани ободонлаштириш, хайрия ишларини кенгайтириш вазифалари белгилаб берилди.




