Табиат қўйнидаги мароқли ҳордиққа не етсин!
2026-07-30 17:15:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда ушбу экотуризм маскани ўзига хос табиий иқлими, сунъий кўли ҳамда дам олувчилар учун яратилган замонавий қулайликлари билан аҳолининг севимли ҳордиқ чиқариш масканларидан бирига айланган. Бу ерда экотуризмни ривожлантириш мақсадида балиқларни томоша қилиш, ов қилиш ва табиат қўйнида ҳордиқ чиқариш учун барча зарур шароитлар яратилган.
Вилоят раҳбари тадбиркор Миркомил Қосимов билан самимий суҳбатлашди. Мулоқот чоғида тадбиркор мазкур туризм объекти фаолиятини янада кенгайтириш, хизматлар кўрсатиш кўламини ошириш ҳамда дам олувчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш бўйича истиқболдаги режалари ва лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берди.
Вилоят ҳокими туризм масканининг имкониятларини юқори баҳолаб, маҳаллий экотуризмни янада ривожлантириш ва тадбиркорнинг истиқболли ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича масъулларга тегишли топшириқларни берди.






