Қува тумани марказидаги маънан эскирган уйлар ўрнида Реновация дастури асосида замонавий кўп қаватли уй-жойлар қурилиши олиб борилмоқда
2026-07-30 16:45:00 / Янгиликлар
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров «Ғалаба» маҳалла фуқаролар йиғинида бу борада амалга оширилаётган ишлар жараёни билан яқиндан танишди.

Ҳозирги кунда ҳудудда 4 та 8 қаватли турар жой биносининг қурилиш ишлари давом этмоқда. Дастур доирасида яна 9 та эскирган уй ўрнида янги замонавий турар жойлар барпо этилиши режалаштирилган.
Вилоят раҳбари қурилиш ишларининг сифатига алоҳида эътибор қаратиш, ҳар бир объектни пухта ва шаҳарсозлик талаблари асосида барпо этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди. Шунингдек, аҳолини муносиб ва шинам уй-жой билан таъминлаш орқали уларнинг турмуш фаровонлиги ошириш бош мақсад эканлиги алоҳида таъкидланди.



