Маданият ва истироҳат боғи замонавий масканга айланмоқда
2026-07-30 16:25:00 / Янгиликлар
Қува тумани маркази бугунги кунда тубдан янгиланиб, замонавий қиёфа касб этмоқда. Хусусан, ҳудуддаги Бўстон кўчаси 24/7 тартибида фаолият юритувчи замонавий кўчага айлантирилди.

Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида эса реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур жараёнлар билан яқиндан танишди.
Айни пайтда мазкур истироҳат боғида қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Лойиҳа доирасида ҳудуддаги ноқонуний қурилмалар тўлиқ бартараф этилди, ҳудуд ободонлаштирилмоқда. Шунингдек, автотураргоҳлар ташкил қилинди.
Аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун муносиб шароитлар яратиш мақсадида боғ ҳудудига 20 га яқин замонавий аттракционлар ўрнатилди ҳамда 900 ўринга мўлжалланган амфитеатр қуриб битказилди.






