Фарғона вилояти тадбиркорлари учун Афғонистон бозорига кенг йўл очилмоқда
2026-07-28 09:30:00 / Янгиликлар

Икки кунлик ташриф доирасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ҳамда афғон бозорига вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспортини кенгайтиришга қаратилган муҳим келишувларга эришилди.
Вилоят раҳбари Афғонистоннинг расмий идоралари вакиллари, Балх вилояти ҳокими ҳамда ишбилармон доиралар, компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Сафар давомида Қобул шаҳрида Афғонистоннинг “Kashif Ferghani Ltd” ҳамда Мозори Шариф шаҳрида “Kamal Nabizada Ltd” компаниялари билан ҳамкорликда Фарғона савдо уйлари ташкил этилди. Ушбу масканларда вилоятдаги 300 га яқин йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотлар кўргазмаси ҳамда Фарғона–Афғонистон бизнес-форумлари ўтказилди.
Икки томонлама тадбирлар якунида умумий қиймати 875,9 миллион долларлик 106 та савдо шартномаси ва келишувлари имзоланди.


