Фарғона вилояти делегацияси Мозори Шариф шаҳрида
2026-07-27 11:10:00 / Янгиликлар
Афғонистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги тадбиркорлардан иборат делегация мамлакатнинг йирик иқтисодий ва савдо марказларидан бири ҳисобланган Мозори Шариф шаҳрига етиб келди.

Ташриф дастури доирасида давлат идоралари вакиллари, ишбилармон доиралар ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Уларда ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, ташрифнинг муҳим воқеаларидан бири сифатида Мозори Шариф шаҳрида Фарғона вилояти Савдо уйининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Вилоят делегацияси аэропортда расмий вакиллар томонидан кутиб олинди.



