Фарғонада турк технологияси асосида экспортбоп мевалар етиштирилмоқда
2026-07-25 14:45:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона туманида бўлиб, инвестор томонидан амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди.
Лойиҳа доирасида Туркиядан келтирилган экспортбоп шафтоли, гилос, ўрик ва олхўрининг серҳосил навлари экилиб, замонавий агротехнологиялар асосида парваришланмоқда.
Боғда томчилатиб суғориш тизими йўлга қўйилган бўлиб, бу сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш ва маҳсулот сифатини янада яхшилаш имконини бермоқда. Ҳозирда 70 гектар боғ ҳосилга кирди.
Яна 300 гектар ер ўзлаштирилиб, боғ ташкил этилади. Лойиҳани тўлиқ амалга ошириш натижасида 200 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Инвестор Аҳмад Саркангул лойиҳанинг бугунги ҳолати, уни янада кенгайтириш бўйича режалар ҳамда экспорт ҳажмини ошириш истиқболлари ҳақида вилоят ҳокимига маълумот берди.
Тадбиркор томонидан кўтарилган субсидия, электр энергияси билан боғлиқ масалалар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.




