Экошаҳар: бу уйларда яшашнинг завқи бошқача
2026-07-24 21:15:00 / Янгиликлар

Бугунги кунга қадар мажмуанинг биринчи босқичи доирасида 4 та кўп қаватли уйдаги 350 та хонадон ўз эгаларига топширилди. Жорий йил якунига қадар яна 350 та хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров шаҳардаги ўрганишлари давомида мазкур турар жой мажмуасида ҳам бўлиб, қурилиш ишларининг бориши ҳамда яратилаётган шароитлар билан танишди.
Қиймати 520 миллиард сўм бўлган ушбу йирик лойиҳа доирасида 13 та кўп қаватли уйда жами 1090 та хонадон барпо этилади.
Ўрганиш давомида вилоят раҳбари қурувчилар билан суҳбатлашиб, қурилиш ишларининг сифати ва муддатларига қатъий риоя этиш, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда аҳоли учун барча зарур инфратузилмани шакллантириш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.






