Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги Рақамли мониторинг маркази фаолияти билан танишди
2026-07-24 21:05:00 / Янгиликлар
Марказда сунъий интеллект ва замонавий рақамли технологиялар асосида шаҳар инфратузилмасини реал вақт режимида мониторингини олиб бориш, аҳоли мурожаатларини тезкор қабул қилиш ва таҳлил этиш, шунингдек, бошқарув қарорлари самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи тизимлар йўлга қўйилган.

Ўрганиш давомида бу ердаги техник имкониятлар, рақамли платформалар фаолияти ҳамда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Вилоят раҳбари марказ фаолиятини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлаб, рақамли ечимларни кенг жорий этиш ва хизматлар сифатини замон талаблари даражасида амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди.


