Замонавий турар жой мажмуалари кўпаймоқда
2026-07-24 20:55:00 / Янгиликлар

Мазкур лойиҳа 3 гектар майдонда амалга оширилмоқда. Унга кўра, жами 800 та хонадондан иборат 17 та кўп қаватли турар жой қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа ташаббускори — тадбиркор Жобир Камолиддинов.
Эътиборлиси, бу ерда аҳоли учун муносиб яшаш шароитини яратиш билан бирга ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, 500 ўринли умумтаълим мактаби ҳамда 260 ўринли мактабгача таълим ташкилоти барпо этилиб, фойдаланишга топширилди
Таълим муассасалари замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланган бўлиб, ўқув-тарбия жараёни илғор педагогик ёндашувлар асосида ташкил этилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 300 миллиард сўмни ташкил этади.
Бугунги кунга қадар мажмуадаги 283 та хонадон фойдаланишга қабул қилинган. Йил якунига қадар яна иккита кўп қаватли уйда жойлашган 108 та хонадонни фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.
Вилоят ҳокими боғча, мактаб фаолияти билан танишиб, амалга оширилган ишларни ижобий баҳолади.









