Катта тадбиркорлик кичик ишлаб чиқаришдан бошланади
2026-07-24 19:50:00 / Янгиликлар
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги Сурхтепа маҳалласида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Феруза Тешабоева хонадонида ташкил этилган тикувчилик тармоғини кўздан кечирди.

Тадбиркор 2015 йилдан буён тикувчилик билан шуғулланиб келмоқда. Бугунги кунда хонадонида ташкил этилган кичик корхонада маҳаллада яшовчи 22 нафар хотин-қиз ўз иш ўрнига эга бўлган.
Жорий йилда тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида унга 100 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди. Бундан ташқари ижтимоий лойиҳалар доирасида грант маблағлари ҳисобидан замонавий тикув машиналари билан таъминланди.
Тадбиркор ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга бозорда талаб юқори эканини маълум қилди. Шу муносабат билан унга ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиши учун ссуда маблағлари ҳисобидан қўшимча молиявий кўмак кўрсатиш чоралари белгиланди.




