Икки ҳудуд ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-07-24 01:10:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси туфайли икки томонлама кун тартибидаги барча принципиал ва мураккаб масалалар муваффақиятли ҳал этилгани алоҳида қайд этилди. Шунингдек, бугунги кунда ҳудудлараро муносабатлар янги босқичга кўтарилиб, ҳамкорлик алоқалари фаол ривожланаётгани таъкидланди.
Учрашувда 2026–2027 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» лойиҳа таклифи кўриб чиқилди. Унда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, чорвачилик, картошкачиликни ривожлантириш ҳамда замонавий совутгичли омборхоналар ташкил этиш, туризм, таълим, маданият каби йўналишлар бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.

