“Дугоба” ҳам замонавий туризм масканига айланади
2026-07-24 00:55:00 / Янгиликлар

Шоҳимардон ва Дугоба ўзининг бетакрор табиати, пурвиқор тоғлари, зилол сойлари ҳамда мусаффо ҳавоси билан ҳамиша сайёҳларни ўзига чорлаб келган. Бугунги кунда ҳам бу масканлар дам олувчилар билан гавжум.
Учрашув давомида икки ҳудуд раҳбарлари бу ердаги дам олаётган юртдошларимиз билан самимий мулоқот қилдилар.
Дугобага олиб борувчи йўлларни кенгайтириш, инфратузилмани яхшилаш, сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда икки давлат тадбиркорлари ҳамкорлигида янги дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.
— Энг муҳими, бу ерда ёзги ва қишки туризмни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуд, — деди вилоят ҳокими. — Агар биргаликда зарур шароитларни яратсак, ушбу маскан бутун дунё сайёҳларини ўзига жалб қила олади.
Учрашув якунида «Шоҳимардон-Дугоба» туризм йўналишида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.









