Фарғоналик уч нафар ёш “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишонига сазовор бўлди
2026-07-16 15:40:00 / Янгиликлар
Ёшлар кунида Республика миқёсида турли соҳаларда муносиб ютуқларга эришган, ташаббускорлиги, фидойилиги ва ватанпарварлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ҳамда жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фарғоналик фаол ёшлар ҳам “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланган эди.

Бугун Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирлар доирасида мазкур кўкрак нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Спорт вазири Адҳам Икрамов иштирок этди.
Фарғона шаҳри “Бешбола” маҳалласи ёшлар етакчиси Муҳаммадюсуф Абдуллахатов, Олтиариқ тумани Маданият бўлими мудири Муроджон Камолиддинов ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўқон давлат университети бошланғич ташкилоти йўналиш координатори Ойдиной Холмирзаева мазкур мукофотга сазовор бўлиб, уларга “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони топширилди.


