Хитойлик инвесторлар Фарғонада истиқболли лойиҳаларни амалга оширади
2026-07-14 22:50:00 / Янгиликлар

Самимий руҳда ўтган учрашувда мазкур компания билан ҳамкорликда вилоятда йирик инвестиция лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётгани ҳамда икки томонлама стратегик алоқалар изчил кенгайиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Хитойлик инвесторлар яратилаётган қулай имкониятлар, ташаббуслар яқиндан қўллаб-қувватланаётгани учун миннатдорчилик билдирдилар. Фарғонада иш бошлаш истагида бўлган хитойлик тадбиркорлар кўп эканлиги маълум қилинди.
Мулоқот якунида Хитой инвесторларининг ташаббуси билан ташкил этилган “Hengtai” масъулияти чекланган жамияти билан Фарғона вилоятининг иқтисодий ва туристик салоҳиятини янги босқичга олиб чиқувчи қатор истиқболли инвестиция келишувлари имзоланди.
Жумладан, Фошан саноат зонаси ҳамда Фарғона вилоятида замонавий савдо мажмуаси, Фарғона туманида замонавий ҳайвонот боғи ва янги туризм мажмуасини барпо этиш, Марғилон шаҳрида 5 юлдузли меҳмонхона қуриш ҳамда Ўзбекистон туманида юқори сифатли цемент ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар амалга оширилиши қайд этилди.
Шунингдек, "Hengii qurilish materiallari invistitsiyalar" МЧЖ хусусий корхонаси билан ҳам қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича келишув имзоланди.
Бу лойиҳалар ҳудудда юзлаб янги иш ўринлари яратилишига, вилоятнинг иқтисодий барқарорлиги ва сайёҳлик жозибадорлиги ортишига хизмат қилади.





