Истиқболли лойиҳалар бўйича келишувларга эришилди
2026-07-08 21:30:00 / Янгиликлар
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Минск шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудларининг III форуми доирасида “БЕЛЛЕСЭКСПОРТ” корхонаси раҳбари ўринбосари Сергей Матюлин бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Мулоқотда ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Хусусан, ғўзапояни қайта ишлаш ва биочар ишлаб чиқариш, ундан иссиқлик, электр энергияси ҳамда бошқа маҳсулотлар олиш таклифлари билдирилди.
Вилоят раҳбари Фарғонада мазкур йўналишда катта имкониятлар мавжудлигини қайд этиб, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун барча зарур шароитлар яратиб берилишини таъкидлади. Келгусидаги аниқ вазифалар белгилаб олинди.
“БЕЛЛЕСЭКСПОРТ” РУК — Беларусь Ўрмон хўжалиги вазирлиги тизимидаги экспорт-ишлаб чиқариш корхонаси бўлиб, мамлакат ўрмон саноати маҳсулотларини халқаро бозорларга чиқариш ва ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этишга ихтисослашган.


