Минск шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудларининг III форуми доирасида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров беларуслик тадбиркорлар ва компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
2026-07-08 18:25:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими “Beshagrosmakarol” МЧЖ билан амалга оширилаётган 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаси ўзаро ишончли ҳамкорликнинг амалий натижаси эканини алоҳида таъкидлади.
Фарғона вилояти мамлакатда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш бўйича етакчи ҳудудлардан бири экани, мавжуд хомашё базаси қайта ишлаш саноатини янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар экспортини кенгайтириш учун катта имкониятлар яратаётгани қайд этилди.
Инвестор Ўзбекистонда яратилган қулай инвестиция муҳитини юксак баҳолаб, Фарғона вилояти билан ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.
Учрашувда маҳсулотларни Беларусь ва бошқа ташқи бозорларга етказиб бериш, логистика ва янги қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.


