Фарғонада Жанубий Корея компанияси иштирокида истиқболли энергетика лойиҳаси амалга оширилади
2026-07-06 15:35:00 / Янгиликлар

Учрашувда Фурқат туманида амалга оширилиши режалаштирилаётган электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш корхонасини барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Мазкур лойиҳа қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини қайта ишлаш ва улардан самарали фойдаланиш орқали ҳудудни барқарор электр ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлашга хизмат қилади. Лойиҳа экологик барқарорликни таъминлаб, атроф-муҳит муҳофазасини кучайтиришда ва янги иш ўринларини яратишда муҳим аҳамият касб этади. Маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиради.
Мулоқотда айни жиҳатлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Бундан ташқари вилоятдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, тиббиёт соҳаси учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш истиқболлари юзасидан ҳам таклифлар билдирилди.
Учрашувда компаниянинг илғор тажрибасини Фарғона вилоятида жорий этиш, тақдим этилган инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.



