Қувасойлик ёшлар санъатда ҳам пешқадам
2026-07-03 22:35:00 / Янгиликлар

Мазкур марказда 5 та ҳаваскорлик ансамбли ҳамда 6 та санъат йўналиши бўйича тўгараклар фаолият юритмоқда. Уларга 150 нафарга яқин ёшлар жалб этилган. Вилоят раҳбари маданият маркази биносини таъмирлаш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Шу ерда 1-умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган “Турон” мактаб театри тўгарагининг “Турон заминлари” жамоаси томонидан Тоғай Муроднинг “Отамдан қолган далалар” асари асосида саҳналаштирилган спектаклдан парча намойиш этилди.
Ушбу жамоа “Турон” мактаб театри танловининг вилоят босқичида 1-ўринни, республика босқичида эса “Энг билимдон жамоа” номинациясини қўлга киритган.
Вилоят ҳокими мактаб ўқувчиларининг истеъдодини юқори баҳолаб, уларнинг келгуси ижодий ишларида зафарлар тилади.





