Кореяликлар билан ҳамкорликдаги янги корхона тез орада иш бошлайди
2026-07-03 20:00:00 / Янгиликлар
“Қўқон” эркин иқтисодий зонасининг Қувасой филиалида йирик саноат корхонаси - Корея Республикасининг “Hansae Mobility” компанияси билан ҳамкорликда автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Айни кунларда қурилиш ишлари якунланаётган бўлиб, дастгоҳларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Қувасой шаҳридаги ўрганишлари давомида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ушбу корхонада бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан қизиқди.
30 млн доллар сармоя йўналтирилаётган янги корхона Корея билан яқин ҳамкорлик муносабатларининг амалдаги натижаси бўлмоқда.
Лойиҳага кўра, биринчи босқичда 120 та, умумий ҳисобда 200 тадан зиёд иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. 2026 йил якунига қадар ишга тушириш режалаштирилган.
Келгусида ушбу корхона атрофида яна қўшимча ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш масканларини барпо этиш мақсад қилинган.
Кореялик инвесторлар лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.






