Олтиариқда истиқболли инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда
2026-07-02 14:25:00 / Янгиликлар

Ҳудудда “Premium Best Logistik” МЧЖ томонидан қиймати 6 миллион долларга тенг бўлган замонавий логистика ҳамда мевани қадоқлаш ва қайта ишлаш мажмуасини барпо этиш режалаштирилган бўлиб, қурилиш ишларига киришилган. Лойиҳа доирасида қоғоз салфетка ҳамда корзинка маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади.
Мазкур лойиҳа 2026 йилнинг учинчи чорагида фойдаланишга топширилиши натижасида 50 тагача янги иш ўрни яратилади. Қадоқлашнинг илғор технологияларини жорий этиш орқали ҳудуднинг экспорт салоҳияти янада оширилади.
Шу ерда вилоят раҳбарига “Oltiariq Komfort Trans” МЧЖ томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳа бўйича ҳам маълумот берилди.
Ушбу лойиҳа доирасида транспорт воситалари учун эҳтиёт қисмлар, қадоқлаш учун картон қутилар ишлаб чиқарилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган совутгичлар қурилади.
Вилоят ҳокими лойиҳаларни белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш, экспорт имкониятларини кенгайтириш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.




