Фарғонанинг инвестицион салоҳияти янги ҳамкорларни чорламоқда
2026-06-29 20:50:00 / Янгиликлар

Учрашувда шаҳарсозлик, замонавий инфратузилма ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш йўналишларида ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокими бугунги кунда мамлакатимизда, хусусан, Фарғона вилоятида қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини таъкидлаб, мазкур компания билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилишига ишонч билдирди.
Сюэ Ювэй Фарғона вилоятининг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти, шаҳарсозлик соҳасидаги имкониятлари билан яқиндан танишаётганини қайд этиб, компания томонидан замонавий шаҳарсозлик ва инфратузилма йўналишида йирик лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирилди.
Мулоқот давомида истиқболли ташаббусларни амалга ошириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Вилоят ҳокими мазкур йўналишда масъуллар бириктирилиши, ҳамкорликда амалий ишларни бошлаш ва лойиҳаларни босқичма-босқич амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Учрашув якунида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш бўйича келишиб олинди.


