Риштон туманида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Шаньдун провинциясида фаолият юритувчи “Woerde Group” компанияси раиси Лин Бо бошчилигидаги хитойлик ишбилармонлар билан учрашди
2026-06-26 23:10:00 / Янгиликлар
Мулоқотда делегациялар ташрифлари давомида эришилган келишувлар ижроси ҳамда вилоят ҳудудларида амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими инвесторларга янги саноат зоналарини ташкил этиш, Шаньдундаги чинни ишлаб чиқарувчи корхоналарни Риштонга жалб этиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар билдирди.
Инвесторлар мазкур таклифларни қўллаб-қувватлаб, ҳамкорликни янада кенгайтириш ва қатор истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан кўрсатилаётган кўмак учун миннатдорлик изҳор этдилар.
Учрашув якунида ҳамкорлик ишларини жадаллаштириш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнларини тезлаштиришга келишиб олинди.


