Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Учкўприк туманида амалга оширилаётган саноат, туризм ва қурилиш соҳаларидаги йирик лойиҳалар билан танишди.
2026-06-25 22:50:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Шундан сўнг “Сариқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 78 гектар майдонда ташкил этилиши режалаштирилган сув бўйи туризм марказининг мастер режаси тақдим этилди.
Масъуллар томонидан мазкур ҳудудда барпо этилиши кўзда тутилган замонавий туризм мажмуалари, дам олиш масканлари ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси бўйича маълумот берилди.
Вилоят ҳокими ҳудуд имкониятларидан самарали фойдаланиш, замонавий туристик объектларни ташкил этиш, ободонлаштириш ишларини тизимли олиб бориш бўйича кўрсатмалар берди.
Шунингдек, Учкўприк тумани марказини замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талаблари асосида реконструкция қилишга доир лойиҳа таклифлари ҳам кўриб чиқилди.









