Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Учкўприк туманидаги маҳаллаларда бўлиб, уларда амалга оширилаётган драйвер йўналишлар билан яқиндан танишди.
2026-06-25 01:10:00 / Янгиликлар

Ҳозирда ҳудуддаги 115 та хонадон ушбу фаолият билан шуғулланиб, йилига 67,5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, маҳсулотларнинг экспорт ҳажми 1,5 миллион долларни ташкил этмоқда. Бу жараёнларда тадбиркор Абдураҳмон Шерқулов маҳалладошларга яқиндан ёрдам кўрсатмоқда.
Вилоят раҳбарига Бобошбек МФЙдаги бўш майдонда мазкур йўналишда саноат зонаси ташкил этиш бўйича таклиф билдирилди ва ташаббус қўллаб-қувватлади.
Пучуғой МФЙда ўтказилган ўрганишлар давомида чорвачилик соҳаси жадал ривожланаётгани, ҳудудда зотдор моллар боқилаётгани қайд этилди.
Ҳозирда 200 та хонадон ушбу йўналишда фаолият юритаётгани айтилди. Шу билан бирга, маҳаллада мебелчилик ва тикувчилик соҳаларида меҳнат қилаётганлар ҳам кўп. Вилоят ҳокими мазкур драйвер йўналишларни янада ривожлантириш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Шу куни Бобошбек МФЙда тадбиркор Аҳроржон Тошматов томонидан амалга оширилаётган дори-дармон маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасининг қурилиши ҳам кўздан кечирилди.
“Бобошбек” ишлаб чиқариш ва савдо мажмуасида тикув-трикотаж йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан маҳсулотлар экспорт ҳажмини ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Туркиялик мутахассис кўмагида маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилиб, бу борадаги фаолиятни янада жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Ўрганиш давомида ҳомийлик маблағлари асосида қурилиш, таъмирлаш ишлари бажарилаётган 28-умумтаълим мактабидаги жараёнлар билан ҳам танишилиб, амалий кўмак берилиши маълум қилинди.
Учкўприк МФЙда амалга оширилаётган реновация дастури доирасидаги ишлар ҳам кўздан кечирилди. Вилоят ҳокимига туман марказининг бош режаси юзасидан ахборот берилди. Вилоят раҳбари ушбу йўналишдаги ишларни пухта ва сифатли амалга ошириш зарурлигини таъкидлаб, келгусидаги устувор вазифаларга эътибор қаратди.









