Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Данғара туманидаги ўрганишлари давомида Сойшилдир МФЙдаги маҳалланинг ўйингоҳида спортчи ёшлар билан учрашиб, улар билан самимий мулоқотда бўлди
2026-06-23 20:35:00 / Янгиликлар

Жамоа 2026 йилнинг 27–30 май кунлари Тошкент шаҳрида турли давлатлар иштирокида ўтказилган «Soccer Kids» халқаро футбол турнирида биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, яқинда бўлиб ўтган «Bunyodkor Talent Cup» мусобақасида 2018 йилда туғилган болалар жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Вилоят ҳокими ёш футболчиларни қўлга киритаётган ютуқлари билан табриклаб, келгуси мусобақаларда ҳам юқори натижаларга эришишларини тилади. Суҳбат давомида спорт инсоннинг жисмоний ва маънавий камолоти, ирода ва интилишини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутиши алоҳида таъкидланди.
Найза улоқтириш бўйича Паралимпия ўйинлари кумуш медали совриндори Шаҳина Йигиталиева ҳамда бошқа спортчилар билан мулоқот қилиниб, уларнинг келгусида Олимпия, Паралимпия ва нуфузли халқаро мусобақаларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишига ишонч билдирилди.
Шу ерда туманда хусусий мактаб, боғча, IT марказларини қуриш бўйича режалаштирилаётган лойиҳалар тақдимот қилинди.









