Тошлоқ туманида аҳолини муносиб уй-жой билан таъминлаш мақсадида жорий йилда 7 та кўп қаватли, жами 238 хонадондан иборат замонавий турар-жой объектлари қурилмоқда
2026-06-22 21:05:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровга Сувбоши маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ушбу йўналишда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар тақдим этилди. Хусусан, маънан эскирган 50 та якка тартибдаги уй-жой ўрнида 24 та замонавий кўп қаватли уй қурилиши кўзда тутилган. Шунингдек, Тошлоқ МФЙ ҳудудида ҳам 13 та 7 қаватли турар-жой бинолари барпо этилади.
Лойиҳаларга мувофиқ, турар-жой биноларининг биринчи қаватларида хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари жойлаштирилади. Шу билан бирга, ҳудудда мактабгача таълим муассасаси, мактаб, чевархлна, болалар ўйингоҳлари ҳамда зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ташкил этилади.
Вилоят раҳбари лойиҳаларни янада такомиллаштириш, ҳудуднинг архитектуравий қиёфасини яхшилаш ҳамда қурилиш ишларини сифатли юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.




