Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан халқаро семинарда янги ташаббуслар илгари сурилди
2026-06-22 17:20:00 / Янгиликлар
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан Фарғона Тинчлик форуми доирасида “Ёш тинчликпарварларнинг чегараолди ҳамкорлик ташаббуси” мавзусидаги халқаро семинарда қуйидаги ташаббуслар илгари сурилди.

✅Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ёшлари иштирокида доимий “Марказий Осиё ёш тинчликпарварлари клуби”ни ташкил этиш;
🔰чегараолди ҳудудларида ёшлар оромгоҳлари, маданий фестиваллар ва спорт мусобақаларини мунтазам ўтказиш;
✅стартаплар, инновациялар ва рақамли технологиялар соҳасида қўшма ёшлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;
🔰экология, сув ресурслари ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича қўшма ёшлар ҳаракатларини ривожлантириш;
✅талабалар алмашинуви, илмий тадқиқотлар ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш.
