Вилоят ҳокими БМТнинг Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе билан учрашди.
2026-06-22 16:20:00 / Янгиликлар

Мулоқотда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги яқин қўшничилик муносабатлари, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда улар фаоллигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Каха Имнадзе Ўзбекистон Марказий Осиё минтақа халқлари ўртасида дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатишда бошқа минтақалар учун намуна бўлиб хизмат қилаётганлигини билдирди. Яхши қўшничилик, минтақавий мулоқотни ривожлантириш борасида катта ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини алоҳида қайд этди. Мазкур семинар ҳам ёшларга мулоқот майдони яратиш, тинчлик ва ҳамжиҳатлик ғояларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Учрашувда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини ошириш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, яхши қўшничилик ва тинчликни мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишда БМТнинг кўмаги муҳим аҳамият касб этаётгани билдирилди. Айниқса, ҳамкорликдаги мана бундай тадбирлар қўшни давлатлар билан ҳудудлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши қайд этилди.
Учрашувда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари келишиб олинди.
