ЕХҲТ раисининг махсус вакили Фарғонадаги тадбирни юқори даражада ташкил этилганини эътироф этди
2026-06-22 14:10:00 / Янгиликлар

Мулоқотда Фарғона шаҳрида ўтказилаётган мазкур нуфузли халқаро семинар жараёни ҳамда минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Серже Румин тадбир юқори савияда ташкил этилганини таъкидлаб, бу анжуман минтақада тинчлик, ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини юқори баҳолади.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда Ўзбекистон ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги муносабатлар энг юқори даражада ривожланиб бораётганини қайд этди.
Президентимиз ташаббуси билан қўшни давлатлар билан дўстлик ва яхши қўшничилик алоқалари изчил мустаҳкамланаётгани, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш устувор вазифа эканлиги таъкидланди.
Чегараолди ҳудудлар ҳамкорлигини янада кучайтириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Амалга оширилаётган ташаббуслар Марказий Осиёда ишонч муҳитини мустаҳкамлаш ҳамда барқарор тараққиётни таъминлашга хизмат қилаётганига эътибор қаратилди.
Учрашувда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари келишиб олинди.


