“Марказий Осиё ёш тинчликпарварлари клуби” ташкил этилади
2026-06-22 13:40:00 / Янгиликлар

Жумладан, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ёшлари иштирокида доимий фаолият юритувчи “Марказий Осиё ёш тинчликпарварлари клуби”ни ташкил этиш, чегараолди ҳудудларида ёшлар оромгоҳлари, маданий фестиваллар ва спорт мусобақаларини мунтазам ўтказиш таклифлари билдирилди.
Шунингдек, стартаплар, инновациялар ва рақамли технологиялар соҳасида қўшма ёшлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, экология ва сув ресурсларини ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича қўшма ёшлар ҳаракатларини ривожлантириш, талабалар алмашинуви, илмий тадқиқотлар ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ташаббуслари ҳам анжуман иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди.
Мазкур таклифлар Марказий Осиё давлатлари ёшлари ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни кучайтириш, тинчликпарвар авлодни тарбиялаш ҳамда минтақа келажаги учун мустаҳкам ҳамкорлик платформасини шакллантиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Мазкур тадбир Фарғона давлат университетда бўлиб ўтмоқда.


