Қува–Фарғона йўналишида янги микроавтобуслар аҳолига хизмат кўрсатмоқда
2026-06-19 21:30:00 / Янгиликлар

“Долина авто тур” масъулияти чекланган жамияти томонидан 25 та JAC ҳамда 15 та Hyundai русумли замонавий микроавтобуслар олиб келинди. Айни кунларда ушбу транспорт воситалари Қува–Фарғона йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади.
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қува туманида мазкур микроавтобусларни кўздан кечирди. Унда корхона томонидан жамоат транспортини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Вилоят раҳбари аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш, жамоат транспортини модернизация қилиш ва замонавий транспорт воситалари улушини кенгайтиришда бу ташаббус муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
Янги микроавтобуслар ихчамлиги, замонавий техник имкониятлари, йўловчилар учун қулайлиги ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдаги самарадорлиги билан ажралиб туради. Бу эса йўналишда қатновлар мунтазамлиги ва хизмат сифати ошишига хизмат қилади.




