Ардаҳшон қишлоғида барпо этилаётган “Do‘stlik City Mall” халқаро савдо, хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар мажмуасининг биринчи босқичи якунланиш арафасида
2026-06-15 20:00:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фурқат туманидаги ўрганишлари давомида бу ердаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
Ҳозирги кунда объектда қурилиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Мазкур ҳудудда текстиль маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва уй-рўзғор буюмлари савдоси ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйиладиган 6 та махсус савдо-ишлаб чиқариш майдони ташкил этилмоқда. Шунингдек, уч қаватли замонавий савдо маркази ҳам барпо этилмоқда.
Умумий қиймати 400 миллиард сўмга тенг бўлган ушбу лойиҳа тўлиқ ишга туширилгандан сўнг 4 мингга яқин янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Мажмуа бир вақтнинг ўзида 40 минг нафаргача меҳмонни қабул қилиш имкониятига эга бўлади.
Вилоят раҳбарига янги инвестиция лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди.
Шунингдек, вилоят ҳокими Навбаҳор МФЙ ҳудудида жойлашган кичик саноат зонасида “Maston Buston” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётган лойиҳа билан ҳам танишди.






