Фурқатда мебель ишлаб чиқариш ривожланмоқда
2026-06-15 18:55:00 / Янгиликлар

Тадбиркор Аҳроржон Низомов ташаббуси билан ташкил этилган мазкур корхонада замонавий технологиялар асосида турли турдаги мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида ҳозирги кунда 15 нафар ёшлар доимий иш ўринлари билан таъминланган.
Эътиборли жиҳати, бу ерда замонавий чангни сўриш ва ҳавони тозалаш ускуналари ўрнатилган. Бу эса ишлаб чиқариш жараёни самарадорлигини ошириш билан бирга ходимлар учун қулай ва хавфсиз муҳит яратишга хизмат қилмоқда.
Вилоят раҳбари корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулот тайёрлаш босқичлари ҳамда мавжуд қувватлар билан танишиб, маҳсулотлар сифати ва дизайнига ижобий баҳо берди. Шунингдек, маҳсулот турларини кенгайтириш, ички бозор билан бир қаторда ташқи бозор талабларини ҳам ўрганиш, янги иш ўринлари яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.






