Маҳаллаларнинг ўсиш нуқталари-даромад ва бандлик омили
2026-06-15 18:35:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тумандаги ўрганишлари давомида мазкур маҳаллада бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилди. Суҳбат давомида аҳоли бандлигини янада ошириш, маҳсулотлар турини кўпайтириш, кооперация асосида ишлаш ҳамда қайта ишлаш занжирини кенгайтириш бўйича таклиф ва ташаббуслар билдирилди.
Шунингдек, маҳалланинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш, аҳолининг даромадли меҳнат билан қамровини кенгайтириш ва тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш юзасидан мутасаддиларга тегишли вазифалар белгиланди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими “Шунқор” МФЙда “бир контур — бир маҳсулот” тамойили асосида ташкил этилган хурмо ва сабзавот етиштириш ишлари билан танишди. Ҳудудда серҳосил хурмо кўчатларини аҳоли хонадонларига етказиб бериш ва уларни самарали парваришлаш ишлари йўлга қўйилган. Ҳисоб-китобларга кўра, хурмо етиштириш орқали 15 сотих ер майдонидан бир оила йилига ўртача 80 миллион сўмгача даромад олиш имкониятига эга.
Вилоят раҳбари аҳоли даромад манбаи ошириш ва бандлигини таъминлашда "бир контур-бир маҳсулот" тамойили муҳим ўрин тутишини қайд этди.






