Чорвачилик тармоғига илғор тажрибаларни жорий этиш лозим
2026-06-15 18:15:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров фермер хўжалиги фаолияти билан танишиб, амалга оширилаётган ишлар, яратилган шарт-шароитлар ҳамда соҳани янада ривожлантириш режаларини кўздан кечирди.
Фермер Сафарали Ғаниев томонидан хўжаликдаги иш жараёнлари ҳақида маълумот берилиб, Жаҳон банкининг 3 миллион долларлик гранти ғолиби бўлганлиги, бу рқали сутни қайта ишлаш кооперациясини ташкил этиш режалари айтиб ўтилди.
Мазкур лойиҳа қўшимча қиймат яратиш, маҳсулот турларини кенгайтириш ва янги иш ўринларини ташкил этишга хизмат қилади.
Вилоят ҳокими чорвачилик озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлигини ошириш ва экспорт салоҳиятини юксалтиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, соҳага замонавий технологиялар ва илғор тажрибаларни кенг жорий этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.
Шунингдек,туманда чорвачилик ва паррандачилик ва бошқа соҳаларда амалга оширилиши режалаштирилган янги инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.




