Айни кунларда Бағдод туманида ғалла ўрими мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда
2026-06-10 18:15:00 / Янгиликлар
Самарқанд ММТП ҳудудида жойлашган “Яшил водий пахтазори” фермер хўжалигида ҳам ўрим ишлари бошланди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров фермер хўжалигида бўлиб, ғалла ҳосили ва ўрим жараёнини кўздан кечирди.Жорий йилда 43 гектар майдонда мўл дон етиштирилди.
Шунингдек, фермер хўжалигининг пахта майдонлари ҳам кўздан кечирилди. Хитой технологияси асосида парваришланаётган ғўзалар айни шоналаш босқичига кирган бўлиб, агротехник тадбирлар белгиланган талаблар асосида сифатли амалга оширилаётгани таъкидланди. Мутасаддиларга ҳосилдорликни янада ошириш, парвариш ишларини ўз вақтида ва самарали ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.



