Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги йигирманчи сессияси бўлиб ўтди
2026-06-10 16:45:00 / Янгиликлар
Шунингдек, сессияда Ҳисоб палатасининг Фарғона вилояти бўйича вакили Баҳодир Бозаров ҳам қатнашди.
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, аҳолини турмуш тарзини янада яхшилашга оид 14 та муҳим масалалар кун тартибидан ўрин олди.
Дастлаб Ҳисоб палатаси томонидан Фарғона вилояти маҳаллий бюджетининг 2025 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилиб, тегишли хулоса берилгани маълум қилинди. Президентимизнинг тегишли фармони талабларидан келиб чиқиб, мазкур хулосалар билан депутатлар таништириб ўтилди.
Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини инобатга олиб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш юзасидан вилоят Адлия бошқармасининг тегишли хулосалари, амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Зафаржон Рўзалиев ҳам кун тартибидаги масалалар бўйича ҳисоботларини тақдим этди.
Шундан сўнг яна қатор масалалар депутатлар иштирокида кўриб чиқилди ва муҳокамалар ўтказилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
