Фарғона вилояти судининг янги раиси ва ўринбосарлари таништирилди
2026-06-10 12:25:00 / Янгиликлар

Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акрам Шукуров ҳамда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, вилоятда фаолият кўрсатаётган суд раислари ва судьялар иштирок этди.
Президентимизнинг 9 июндаги фармойиши билан Бобохон Ходжиакбарович Ваҳобов Фарғона вилояти суди раиси, Аброржон Алимжонович Омонов Фарғона вилояти суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси ҳамда Акмал Ҳашимович Раҳимов Фарғона вилояти суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимларига тайинланди.
Йиғилишда вилоятда қонун устуворлиги ва адолат тамойилларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан фикрлар билдирилди.






