Расмий муносабат
2026-05-29 14:45:00 / Янгиликлар
Қўштепа туманида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро мулкининг ноқонуний тарзда буздирилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур ҳолат ваколатли идоралар томонидан ўрганилмоқда. Ҳозирги кунда мулкни бузиш ишлари қонунчиликда белгиланган тартиб ва талабларга мувофиқ амалга оширилгани ёки оширилмагани юзасидан тегишли ҳужжатлар ва ҳуқуқий асослар таҳлил қилинмоқда.
Агар ушбу вазиятда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланса, айбдор шахсларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилиши таъминланади.
