Расмий муносабат
2026-05-26 17:25:00 / Янгиликлар
Тошлоқ тумани ҳудудидаги светофорларнинг бирини дарахт шохлари тўсиб қўйгани юзасидан билдирилган танқидий фикрлар бўйича қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур ҳолат мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам айрим дарахт шохлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи светофор сигналларининг кўринишини қисман чеклаб қўйгани аниқланди.
Ҳозирги кунда ушбу камчиликни бартараф этиш бўйича тегишли хизматлар томонидан тезкор чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, дарахтларни санитар тарзда кесиш ва тартибга келтириш ишлари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида светофор қурилмаси атрофида қўшимча назорат ишлари йўлга қўйилди.
