Фарғонада Малайзия компанияси билан ҳамкорликда замонавий гемодиализ марказлари ташкил этилади
2026-06-01 17:20:00 / Янгиликлар

Мазкур компания компания гемодиализ хизматлари, фармацевтика ҳамда бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш соҳаларига ихтисослашган. Ҳозирги кунда “Orion Consortium Sdn Bhd” Малайзияда 40 та замонавий диализ марказини бошқариб келмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров компания раҳбари Суюб Аҳмад билан Фарғона вилоятида тиббиёт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, гемодиализ хизматларини ташкил этиш ва бу йўналишда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Шу асосда томонлар ўртасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) тамойиллари асосида Фарғона вилоятида замонавий гемодиализ марказларини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди.
Лойиҳа доирасида замонавий ускуналар билан жиҳозланган, халқаро стандартларга мос гемодиализ марказларини барпо этиш, буйрак касаллиги билан оғриган беморларга сифатли ва ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилган.
Мазкур ҳамкорлик Фарғона вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш ва аҳолига юқори сифатли тиббий хизматларни яқинлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.









