Малайзия компаниялари билан ҳамкорлик йўналишлари янада кенгаймоқда
2026-06-01 16:10:00 / Янгиликлар
Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Aero Art Sendirian Berhad”, "Spora Global Sdn Bhd" компанияси бошқарув директори Датук Моҳамад Азри Абдул Раҳмон ҳамда Фио Фахми билан учрашди.

Унда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот берилди. Малайзиянинг нуфузли компаниялари билан аниқ ва амалий лойиҳалар устида ишлаш устувор йўналиш экани таъкидланди.
Мулоқот давомида туризм, қурилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти каби соҳаларда ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди. Фарғона вилоятининг инвестицион салоҳияти тақдим этилди.
Учрашув якунида мазкур компаниялар билан ҳамкорликни давом эттириш ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олинди.



